11:31 / 22.08.2017
8 271

Арзон уй-жойга енгил автомобиль қўшиб берилмоқда

Арзон уй-жойга енгил автомобиль қўшиб берилмоқда
Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазкур банк ходимларини ҳам янги марралар сари руҳлантирди.

Банк матбуот хизматидан маълум қилишларича, арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга «Имконият» номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Бу тадбирлар жорий йилнинг 10 январидан 1 апрелига қадар давом этди. Ана шу муддатда бошланғич маблағ тўлаган фуқаролар ихтиёрий равишда унда иштирок этди.

Айни пайтда ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди. Ютуққа 500 га яқин қимматбаҳо маиший техника ва 14 дона «Spark» автомобили қўйилган эди. Бугун ана шу ютуқларнинг ғолиблари аниқланди.

Мақсад ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашдир.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арзон уй-жойга енгил автомобиль қўшиб берилмоқда