16:04 / 23.08.2017
6 866

Отасини пичоқлаган падаркуш қамалди

Отасини пичоқлаган падаркуш қамалди
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди Бухоро шаҳрининг Нуробод кўчасида яшовчи фуқаро О.ни узоқ йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Кекса отасидан ғазабланган ўғил уни итариб йиқитган. Шундан сўнг, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак соҳасига бир неча бор уриб, оғир тан жароҳати етказган О. мастлиги сабаб ўз ҳаракатларини бошқара олмаган. Қария ота олган жароҳати туфайли ҳушини йўқотган.

Шовқиндан уйғонган оила аъзолари кекса отани шифохонага олиб кетишган. Аммо етказилган оғир тан жароҳати сабабли, жабрланувчи йўлда жон берган.

Фуқаро О.га қилмиши учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “в” ва “ж” бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суднинг ҳукми билан О. узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отасини пичоқлаган падаркуш қамалди