16:22 / 24.08.2017
6 685

Тошкентда 1000 долларга чақалоқ сотаётган аёллар қўлга олинди

Тошкентда 1000 долларга чақалоқ сотаётган аёллар қўлга олинди
21 август куни Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро Умида Ялгашева мурожаат қилиб, чақалоқни сотмоқчи бўлган икки аёл ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, август ойи бошида Шаҳодат исмли аёл қизи Заринани ҳомиладор эканлигини айтган ва туғиладиган чақалоқни 1000 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи эканлигини билдирган. Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор чора кўрилди.

21 август куни соат 14:00 да Олмазор туманининг Фаробий кўчасида жойлашган “Макро” супермаркети автотураргоҳида Шаҳодат Сатторова ва Зарина Жўрақулова 16 август куни туғилган қизни ҳеч қандай ҳужжатларсиз 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.

Сатторова ва Жўрақуловага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давомида аёлларнинг айби тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан, яъни одам савдоси , бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсни олиш-сотиш айби эълон қилинди ва ҳозирда қамоққа олиш жазоси тайинланиши кутилмоқда.

(Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган)


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 1000 долларга чақалоқ сотаётган аёллар қўлга олинди