20:05 / 26.08.2017
6 437

Олмалиқда 20 миллиондан ортиқ пулни ўмарган шахс қўлга олинди

Олмалиқда 20 миллиондан ортиқ пулни ўмарган шахс қўлга олинди
Олмалиқ шаҳрида, шаҳар ИИБга 16 август куни Олмалиқ шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1982 й.т., Гулхумор Зокирова (исм-фамилияси ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 19 июль куни соат 08.00 лардан 09.30 ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, уйи ётоқхонасидаги шкафи ичидан 20.350.000 сўм пуллари ва умумий нархи тахминан 1.800.000 сўм бўлган 2 дона аёллар тилла узукларини ўғирлаганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1976 й.т., Нуржон Валиев содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида 2 дона аёллар тилла узуклари олинди. Терговни ИИБ олиб бормокда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқда 20 миллиондан ортиқ пулни ўмарган шахс қўлга олинди