17:03 / 28.08.2017
13 506

Лола Каримова ўз лавозимидан воз кечди

Лола Каримова ўз лавозимидан воз кечди
Бугун, 28 август куни Самарқандда ўтказилган ислом маданияти ва Ўзбекистоннинг илм-фан меросига бағишланган халқаро конференцияда Лола Каримова-Тилляева ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ижтимоий соҳада фаол вакил сифатида намоён бўлиб келган, деб ёзмоқда Қалампир нашри. Хусусан, у — “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси. Шунингдек, у яқинда асос солинган Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ҳамдир.

Бундан ташқари, Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатида ҳам фаолият юритарди.

“Мен ЮНЕСКОда вакил сифатидаги фаолиятимни якунламоқчиман. Асосий эътиборимни оилам, шахсий қизиқишларим ва Ислом Каримов фонди томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларга ва бошқа ижодий, маданий ва хайрия тадбирларига қаратмоқчиман”, дея чиқиш қилди Лола Каримова-Тилляева.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова ўз лавозимидан воз кечди