13:45 / 29.08.2017
17 638

Самарқандда боғча ходими болаларни уриб, кейин уларга музқаймоқ улашди (Видео)

Самарқандда боғча ходими болаларни уриб, кейин уларга музқаймоқ улашди (Видео)
Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбиячининг ёрдамчиси болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётгани акс этган видеоёзувлар "Дарё" таҳририятига тақдим этилди.

Видеоёзув 25 июль куни шаҳар вокзали яқинидаги 64-мактабгача таълим муассасасида олинган. Видеода тарбиячининг ёрдамчиси болаларга музқаймоқ ва тарвуз тарқатиш давомида уларга қўл кўтараётгани акс этган.

Видеоёзувни тақдим этган фуқаронинг маълум қилишича, 7 август куни жиянини боғчадан олиб кетиш учун борганида, тарбиячининг ёрдамчиси полда чўзилиб ухлаб ётган ва алкоголь ичимлик таъсирида бўлган.

Фуқаро бир кун ўтиб ушбу ҳолат юзасидан боғча мудирасига шикоят қилган. Тарбиячининг ёрдамчиси ҳам, боғча мудираси ҳам фуқаронинг шикоятида келтирилган даъволарни рад этган.

"18 август куни жиянимни бошқа боғчага ўтказдик. Боғчага боргиси келмайдиган бола энди ўзи хоҳлаб боғчага кетяпти. Эски боғчасидаги тарбиячиларнинг муносабати яхши эмаслигини шундан ҳам билса бўлади", — дейди фуқаро.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Денов туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбиячиларнинг болаларга қўл кўтараётгани акс этган видеоёзувлар интернетда тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда боғча ходими болаларни уриб, кейин уларга музқаймоқ улашди (Видео)