00:35 / 31.08.2017
10 122

Ипотека кредитига пойтахтдаги янги қурилган уйлардан сотиб олганларга Тошкент пропискаси берилади

Ипотека кредитига пойтахтдаги янги қурилган уйлардан сотиб олганларга Тошкент пропискаси берилади
Адлия вазирининг 2017 йил 22 августдаги буйруғига мувофиқ "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Norma.uz»га таяниб «Uz24» сайти хабар берди.

Белгиланганидек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фақат янги қурилган кўчмас мулкни сотиб олиш ҳуқуқига эга ва бунинг шартлари қуйидагича:

республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда;

яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон миллий валютасида сотиб олганда амалга оширилади.

Бунда янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, турар жойни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган янги қурилган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини тасдиқлашда, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулк учун пул маблағларини сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу кўчмас мулк банк кредити ҳисобига сотиб олинганда кредит шартномаси, бундан кўчмас мулк тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳолда сотиб олинган ҳоллар мустасно;

яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан қиймати шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулк учун хорижий валютани Ўзбекистоннинг ваколатли банкига сотганлиги ҳақидаги ҳамда ушбу хорижий валютани сотиш орқали олинган миллий валютадаги пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ипотека кредитига пойтахтдаги янги қурилган уйлардан сотиб олганларга Тошкент пропискаси берилади