22:25 / 31.08.2017
16 114

Гулнора Каримованинг қизи холаси билан Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Гулнора Каримованинг қизи холаси билан Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Аввалроқ, бугун, 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Оқсарой қароргоҳи хиёбонида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг сиймоси акс эттирилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам иштирок этди.

Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан ишланган ҳайкал очилгач, Лола Каримова-Тилляева опаси Гулнора Каримованинг қизи – Имон Каримова билан биргаликда ёдгорлик пойига гул қўйиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида Татьяна Каримова сўзга чиқиб, нутқ сўзлади. Сўзи якунида у Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримованинг қизи холаси билан Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди