10:41 / 01.09.2017
5 293

Ўзбекистон масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди

Ўзбекистон масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди
Бугун мамлакатимизда қўшалоқ байрам. Ўзбекистон халқи Мустақилликнинг 26 йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити айёмини шоду хуррамликда, аҳиллик ва шукроналик билан нишонламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1 сентябрь – Қурбон ҳайити байрами дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бугун тонг саҳардан миллионлаб юртдошларимиз мусулмон урф-одатларига кўра ҳайит намозини адо этиш учун жоме масжидларига йўл олдилар. Масжидларда намоз олдидан сўз олган қорилар йиғилганларни қўшалоқ айём билан муборакбод этиб, меҳр ва мурувватли бўлиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳақида маърузалар қилдилар. Қорилар ўз сўзида тўйларни ортиқча сарф-харажат, дабдаба ва шуҳратпарастлик иллатларидан холи тарзда ўтказиш, ёшларнинг бахтини мол-дунё устига қурмаслик, тўйнинг асосий харажатларини куёв томон ўз гарданига олиши кераклиги ҳақида гапирдилар.

Сўз сўнггида байрамни ҳақиқий байрамдек ўтказиш, уни азага айлантирмай, яқинлари, тириклар холидан хабар олишни тавсия этдилар. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 79 ёшида оғир хасталик сабаб вафот этган эди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди