22:09 / 01.09.2017
9 772

Пискент туманида 45-50 атрофидаги номаълум эркак кишининг мурдаси топилди

Пискент туманида 45-50 атрофидаги номаълум эркак кишининг мурдаси топилди
Жорий йилнинг 30 август куни тунги вақтда Пискент тумани “Намуна” маҳалласи ҳудудидан европа миллатига мансуб ёши 45-50 атрофидаги номаълум эркак кишининг мурдаси қотиллик аъломатлари билан топилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Ўтказилган суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчининг бош қисмига кўплаб оғир тан жароҳатлари етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда жабрланувчининг шахсини аниқлаш ва мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пискент туманида 45-50 атрофидаги номаълум эркак кишининг мурдаси топилди