16:46 / 02.09.2017
6 782

Шавкат Мирзиёев Самарқанддан Жиззахга келди

Шавкат Мирзиёев Самарқанддан Жиззахга келди
Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ўрнатилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев тушдан сўнг Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Айни пайтда Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Тараққиёт манзараси” фермер хўжалиги дала шийпонида вилоят мутасаддилари, фермерлар билан учрашмоқда. Бу ҳақда ЎзА ёзди.

Учрашувда пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик, такрорий экинга далаларни тайёрлаш, вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Самарқанддан Жиззахга келди