10:30 / 04.09.2017
7 646

Тошкентда ЙҲХБ инспектори 450 доллар пора билан қўлга тушди

Тошкентда ЙҲХБ инспектори 450 доллар пора билан қўлга тушди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори 450 доллар пора олаётганда ушланди.
Тошкентлик фуқаро ҳайдовчилик ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум этилган танишига ҳайдовчилик гувоҳномасини тез муддатда қайтариб олишда ИИБ вакилидан ёрдам сўрайди.

Инспектор ҳайдовчилик гувоҳномасини муддатидан олдин тиклаб бериш эвазига 450 доллар пора талаб қилади, дея хабар бермоқда «1news.uz».

Йўл ҳаракати хавфсизлиги расмийси кўрсатилган миқдордаги пулни олаётганда қўлга туширилган.

Қайд этилишича, эл-юрт тинчлигига хизмат қилишга қасамёд қилган С. Юсупжанов шарафли ички ишлар соҳасига номуносиб эканини кўрсатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙҲХБ инспектори 450 доллар пора билан қўлга тушди