21:38 / 04.09.2017
8 688

Хўш, эртага доллар курси қанча бўлади?

Хўш, эртага доллар курси қанча бўлади?
Анъанага мувофиқ хорижий валюталарнинг расмий курси бугун ўзгармади.

"Qalampir.uz" таҳририяти доимий равишда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан Марказий Банк томонидан белгиланган расмий курсини эълон қилиб келади. Ушбу анъана бугун, 4 сентябрь куни давом эттирилмади.

Сабаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 сентябрь кунидан бошлаб эркин конвертация амалиётини жорий этиш тўғрисидаги фармони имзоланган эди.

Ушбу фармон конвертация-валюта муносабатлари ҳақидаги муҳокамаларни кун мавзусига айлантирди.

АҚШ долларининг расмий курси бир ойда 100 сўмдан кўпроққа (4098 сўмдан 4210 сўмган кўтарилди) ошган. Агар расмий курс ўз ҳолида ҳар ойда ўртача 100 сўмдан ошадиган бўлса, расмий ҳамда “қора бозор” курси тахминан уч йилда тенглашиши мумкин эди.

Таҳририятимизнинг ишончли манбааларига кўра, 5 сентябрдан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тижорат банклари валюта олди-сотди савдосини 8000–8150 сўм билан бошлайди.

Бугун Марказий Банк томонидан тижорат банкларига валюта курсини белгилаш бўйича кўрсатма берилмаган. Кўрсатма 4 сентябрдан 5 сентябрга ўтар кечаси берилиши кутилмоқда. Ушбу вақтда барча банкларда тўловлар якунланади.

Хабарларга кўра, Марказий Банк томонидан белгиланган миллий сўмнинг хорижий валютага нисбатан курси 4210 сўмда сақланиб қолинади ва у 8000 сўмгача ўзгариб боради.

Одамларни қизиқтираётган конвертация-валюта масаласида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий баёнотини кутамиз ва ушбу масалага оид янгиликлар билан мухлисларимизни биринчилар қаторида хабардор этишга ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хўш, эртага доллар курси қанча бўлади?