22:31 / 04.09.2017
8 278

Янги туғилган чақалоқни онаси кўчада ташлаб кетди

Янги туғилган чақалоқни онаси кўчада ташлаб кетди
Юқоричирчиқ туманида она янги туғилган чақалоғини кўчада қолдириб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz нашри.

Хабарда айтилишича, чақалоқ туманнинг Навоий маҳалласи, Остона кўчасида қолдириб кетилган сумка ичидан топилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёл кишининг шахси аниқлангани айтилган.

Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. исмли аёл фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги туғилган чақалоқни онаси кўчада ташлаб кетди