17:32 / 06.09.2017
7 142

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташрифи якунланди (фото)

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташрифи якунланди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкекга жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Бугун, 6 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташрифи якунланди.

Алмазбек Атамбоев «Манас» халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Ватанига кузатворди. Маросимда икки давлатнинг расмий делегациялари қатнашди.

Ташриф давомида Президентимиз Қирғизистон Республикаси Президентига самимий қабул ва Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган юксак эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев иккитомонлама музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма баёнот ва Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартномани имзоладилар. Андижон ва Ўш, Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида, икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида, Солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида, Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро, илмий-техникавий ҳамкорлик, Олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар, Чегарадош минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича 2017-2019 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси, Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва бошқа муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев музокаралар ўзаро ҳурмат, ишонч ва амалий руҳда ўтганини, эришилган тарихий келишувлар Ўзбекистон Қирғизистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришини таъкидладилар.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташрифи якунланди (фото)