18:45 / 06.09.2017
6 302

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси валюта алмаштирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси валюта алмаштирди
Валюта ва конвертация масаласидаги мунозаралар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур масалага кимдир ишонч билан, яна кимдир шубҳа остида қарамоқда. Шубҳалардан халос бўлишнинг ягона йўли — ўз кўзинг билан бориб гувоҳи бўлишдир.

Бугун, 6 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Тошкентдаги Radissan меҳмонхонасига валюта айирбошлаш жараёнини кузатиш учун келди.

Меҳмонхонадаги шохобчада АҚШ долларини миллий валютага алмаштириб, Ўзбекистонни ушбу муваффақиятли қадам билан табриклади.

Элчи хоним “Ўзбекистонда янги кун. Долларни сўмга алмаштирдим. Ҳеч қанақа муаммо йўқ”, деди.

Аввалроқ, хорижий валюталарнинг эркин олди-сотдисига рухсат берилгач, 5 сентябрдан бошлаб тижорат банкларида савдолар бошлангани ҳақида хабар берган эдик, деб ёзади Qalampir нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси валюта алмаштирди