16:32 / 09.09.2017
5 975

Конвертация очилгач авиакассаларда муаммолар юзага келмоқда...

Конвертация очилгач авиакассаларда муаммолар юзага келмоқда...
Валюта-конвертация йўналишидаги ислоҳотлар аҳолида иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтаётганига ишонч берган бўлса, бу жараёнда банклар ва баъзи хизмат кўрсатувчи компаниялар ўртасида тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат жорий этилган янги қоидаларни ҳар ким ўзича тушуниши оқибатида келиб чиқмоқда дея тахмин қилиш мумкин.

Худди шундай тушунмовчиликлар валютанинг эркин конвертацияси натижасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва бошқа авиакомпанияларнинг Ўзбекистондаги агентлари билан содир бўлмоқда.

5 сентябрдан барча тўловлар миллий валютада амалга оширилиши белгиланган эди.

Авиакассалар чипталарни долларда сотган ва агентлик улуши валютада тўланган. Бироқ, чипталар сўмда сотила бошлагач, шартномалар янгиланди.

Муаммолар банклар билан содир бўлмоқда, банклар авиакомпания агентларнинг 5 сентябрга қадар бўлган 50 фоизлик валютани мажбурий сотиш бўйича тўлов хабарномаларини қабул қилмаяпти. Бунга сабаб сифатида тўловлар фақат миллий валютада амалга оширилишини таъкидламоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 5 сентябрдан кучга кирган, ушбу муддатга қадар юзага келган шартномавий мажбуриятлар фармонга қадар амал қилган қоидалар асосида бажарилиши керак.

Бундан келиб чиқиб банклар авиакомпания агентларининг 5 сентябргача бўлган улушларини валютада сотишлари мумкин.

Ушбу ҳолатда авиакомпания банк муассасаларига дебиторлик қарздорлиги юзасидан талаб қўйиши мумкин.

Шунга ўхшаш муаммо туризм соҳасида фаолият олиб борувчи компаниялар билан ҳам юзага келмоқда.

Мутахассислардан мазкур масалага тегишли маълумотлар, юзага келаётган вақтинчалик тушунмовчиликлар юзасидан изоҳлар кутиб қоламиз...

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конвертация очилгач авиакассаларда муаммолар юзага келмоқда...