09:45 / 10.09.2017
10 909

Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг биринчи хоними қирғизистонликлар қалбини забт этди

Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг биринчи хоними қирғизистонликлар қалбини забт этди
Қирғизистон Республикасидаги Россия ОТМлари битирувчилари ассоциацияси ижрочи директори Эсен Салиев Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида ёзди. Унинг гапларини Қирғизистоннинг «Тuz.kg» нашри келтириб ўтди.

«Биласизми, «шахснинг тарихдаги роли» деган тушунча бор, бунда бир киши шарофати билан янги мамлакатлар очилади, давлатлараро низолар ҳал бўлади, ижтимоий-иқтисодий формациялар ўзгариши юз беради ва янги истиқболлар очилади! Шу кунларда бизга қардош ўзбек халқи билан дўстлик, ҳамкорлик ва дўстона қўшничилик алоқаларини янада ривожлантиришнинг янги истиқболларини очиш имконияти берилмоқда! Ва бу имконият бизга Президент Мирзиёев шарофати билан берилди!» — деб ёзди у.

«Дўстлар, биз қардош ва дўстона қўшни халқмиз! Биз аҳиллик ва ҳамкорликда яшашимиз, ўртамизда англашилмовчилик ва чегара низолари бўлмаслиги керак. Президентларимиз келишиб олсин ва англашилмовчилик масалаларига нуқта қўйсин, биз дунёда ҳаётимизнинг икки томонлама ва кўп томонлама даражаларида энг аҳил қардош халққа айланайлик!» — дея қайд этди Эсен Салиев.

Нашр қўшимча қилишича, қирғизистонликлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқасига қойил қолишган. «Фуқароларимиз биринчи хоним — Мирзиёевнинг рафиқасига тўғри маънода қойил қолди. Ёрқин, дидли Зироатхон Ҳошимова — Ўзбекистон биринчи хонимининг исм-шарифи шундай — қирғизистонликларнинг қалбларини забт этди», — дейилади мақолада.

Манба: daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг биринчи хоними қирғизистонликлар қалбини забт этди