Ижтимоий тармоқларда 23 август куни соат 11:00 да Халқаро пресс клубнинг Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган сессияси жонли эфирда узатилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ва бу ўз тасдиғини топиб, ушбу санадан сўнг Халқаро пресс клуб жонли эфирга чиқмади. Ушбу ҳолат юзасидан турли изоҳлар берилиб, сентябрь ойидан жонли эфирга чиқиш қайта тикланиши айтилди, деб ёзади Qalampir нашри.
Эртага, 15 сентябрь куни соат 11:00 да Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси ташкил этилади. Энг қизиғи, ушбу сессия тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кутилмоқда.
15 сентябрда ташкил этилиши режалаштирилган Пресс клуб сессиясида модератор сифатида Шерзод Қудратхўжаевнинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда таҳририятимизга яқин манбаа хабар берди.
Эртанги сессия “Бизнес омбудсман” фаолияти бўйича бўлиши ҳамда унда спикерлар сифатида Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Адлия вазирлиги раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг таниқли тадбиркорлари иштирок этиши мумкинлиги айтилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди