21:55 / 15.09.2017
15 223

Сохта пайғамбар президент виртуал қабулхонасига хат йўллади!

Сохта пайғамбар президент виртуал қабулхонасига хат йўллади!
Фейсбук тармоғида президентнинг виртуал қабулхонасига пайғамбарликка даъво қилиб нома ёзган шахснинг аризаси тарқалиб кетди. Даъвогарнинг шахсий маълумотлари яширилгани сабабли унинг ким эканлиги маълум эмас. Мурожаатнинг қисқача мазмунида у ўз фикрини исботлаб бера олишини ҳам айтган. Ўзини «Оллоҳнинг элчисиман», деб таништирган шахс бу ҳақда вилоят прокуратурасигача бир неча маротаба мурожаат этганини хатида келтириб ўтган.

Azon.uz изоҳи: Ислом динида энг сўнгги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳисобланадилар. Аллоҳ таоло у зотни сўнгги пайғамбар эканликларини ўз Каломида шундай деб марҳамат қилади:

“Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир” (Аҳзоб сураси 40 оят).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларидан кейин анбиёлар келиши охирлади, кесилди, тугади. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик қасрининг охирги ғиштидирлар. Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пайғамбарлик қасрини камолга етказиб, эшигини ёпди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари у кишининг энг охирги пайғамбар эканликларига далолат қилади:

1. «Менинг ва анбиёларнинг мисоли, худди биноси гўзал бир қасрга ўхшайди. Унда бир ғишт ўрни тарк қилингандир. Бас, назар солувчилар уни айланиб кўриб, биносининг гўзаллигидан ажабланадилар. Фақат халиги ғишт ўрнидан бошқа айб топа олмайдилар. Бас, мен ўша ғиштнинг ўрнини тўлғаздим. Мен билан бино хотимасига етди. Пайғамбарлар охирига етдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

2. «Албатта, менинг бир неча исмларим бор. Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Ал Моҳий – ўчирувчиман. Аллоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ал Ҳошр – тўпловчиман. Одамлар қадамим остида тўпланадилар. Мен, Ал Оқибман. Ал Оқиб – ортдан келувчи, ундан кейин набий келмайдиган зотдир» (Бухорий ва Муслим ривояти).

3. «Албатта, келажакда менинг умматимда ўттизта каззоб бўлади. Ҳаммаси ўзини набий, деб даъво қилади. Ҳолбуки, мен набийларни охиргисиман. Мендан кейин набий йўқдир» (Муслим Савбондан ривоят қилган).

4. «Бошқа анбиёлардан олти нарса ила афзал қилиндим:

1) Менга жамловчи калом берилди.

2) Менга душманимга қўрқинч солиш ила нусрат берилди.

3) Менга ўлжалар ҳалол қилинди.

4) Менга ер покловчи ва масжид қилинди.

5) Мен ҳамма халойиққа юборилдим.

6) Мен билан набийлар тугатилди» (Муслим ва Термизий ривояти).

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сохта пайғамбар президент виртуал қабулхонасига хат йўллади!