16:20 / 16.09.2017
7 065

Ўғил 74 ёшли онасини қайчи билан ўлдирди

Ўғил 74 ёшли онасини қайчи билан ўлдирди
Россиянинг Ростов вилоятида яшовчи эркак ўзининг 74 ёшли онасини шавқатсизларча ўлдирганликда айбланмоқда.

Воқеа 14 сентябрь куни содир бўлган. 49 ёшли эркак онаси билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Натижада эркак хўжалик қайчисини олиб, 74 ёшли онасига ҳужум қилишни бошлайди.

Экспертлар кекса аёлнинг танасига 89 марта қайчи санчилганлигини аниқлашди. Эркак онасининг боши, юзи, бўйни, кўкрак қисми, қорни ва қўл қисмларига қайчи билан жароҳат етказган.

Маълумотларга қараганда, юз берган воқеадан сўнг, 49 ёшли эркак бу ҳақда қўшниларига хабар берган, улар эса полицияни чақиришган.

Суриштирув вақтида айбланувчи психиатр шифокор ҳисобида туриши маълум бўлди. Воқеа юзасидан жиноят иши очилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўғил 74 ёшли онасини қайчи билан ўлдирди