16:30 / 17.09.2017
6 134

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетди, деб ёзади Кун нашри.

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ушбу ташриф доирасида қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Бундан аввалроқ 16 сентябрь куни Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Туркманистонга ушбу тадбирда иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди