23:31 / 19.09.2017
6 477

Одил судловни амалга ошириш йўлида яна бир қадам (видео)

Одил судловни амалга ошириш йўлида яна бир қадам (видео)
Халқ орасида обрў-эътибор қозонган судьяларнинг ҳаёт йўли, одил судловни амалга оширишдаги тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Судьялар клуби” ва “Суд ҳимоясида” рукнлари остида марказий телеканал ҳамда газеталарда мунтазам равишда туркум кўрсатув ва мақолалар бериб бориш ҳақидаги таклиф асосида қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳам бугун алоҳида аҳамият касб этмоқда, деб ёзади Uzbekistan24.uz нашри.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида ташкил қилинган суд фахрийлари ва ёш судьялар учрашувида шу хусусда атрофлича сўз юритилди. Хусусан, Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу таклиф замирида катта ҳаёт ҳақиқати мужассам эканлиги алоҳида таъкидланди. Зеро, халқимиз ўртасида ўзининг ҳалоллиги, адолатпарварлиги, юксак инсоний фазилатлари билан катта обрў-эътибор қозонган суд фахрийларининг доно маслаҳатлари, бой тажрибаси ва ҳаётий ўгитлари ёш кадрлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Айниқса, ёшлар судьялик касби масъулиятини чуқур англаб етишларида фахрийларнинг ҳаёт синовида тобланган тажрибаси муҳим ўрин тутади.

Учрашувда бугун юртимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш ҳамда адолатли, асосли, қонуний қарорлар қабул қилишга қодир судьялар корпусини шакллантиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Тадбирда бундай учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.
[media=https://youtu.be/JTJHK1rbmsg]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одил судловни амалга ошириш йўлида яна бир қадам (видео)