Самолёт бортида ухлаш нимаси билан хавфли? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Самолёт бортида ухлаш нимаси билан хавфли?

  • Жамият
  • 20-09-2017, 18:43
  • 511
  • Самолёт бортида ухлаш нимаси билан хавфли?
    Самолёт баландлашаётган ва қўнаётган пайтида уйқуда бўлган йўловчилар эшитиш қобилиятига жиддий зиён етказишлари мумкин. Independent нашри Ҳарвард тиббиёт мактаби тадқиқотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

    Манбага кўра, баландлик даражаси ўзгараётган пайтда кўпчилик кишиларнинг қулоқлари "битиб қолади", бунга қулоқларнинг ичи ва ташқарисидаги босимнинг номувофиқлиги сабаб бўлади. Қоидага кўра, эснаш ёки ютиниш орқали бундай таъсирдан қутулиш мумкин, зеро бу жараёнларда қулоқнинг ингичка канали очилади.

    Бироқ агар самолёт йўловчиси ухлаётган бўлса, юқорида қайд этилган усуллар ёрдамида қулоқлардаги босимни мувофиқлаштира олмай қолади. Натижада қулоқ каналига зиён етиб, барожароҳат юзага келади.

    Олимларнинг маълум қилишларича, оғир ҳолатларда инфекция ривожланиб, эшитиш қобилиятида муаммолар ва оғриқлар келтириб чиқариши мумкин.

    Тадқиқотда таъкидланишича, самолёт баландлашаётган ва пастлашаётган вақтда уйқудан тийилса, касалликнинг ривожланиш хавфини четлаб ўтиш мумкин бўлади.

    Манба: Kun.uz