Тошкентдаги машҳур “Янгиобод бозори” кўчирилади! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги машҳур “Янгиобод бозори” кўчирилади!

  • Жамият
  • 20-09-2017, 21:52
  • 494
  • Тошкентдаги машҳур “Янгиобод бозори” кўчирилади!
    Аввал истеъмолда бўлган (муқаддам фойдаланилган) маҳсулотларни сотишга ихтисослаштирилган “Янгиобод бозори” Бектемир тумани ҳудудига кўчирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар агентлиги Матбуот хизмати хабар берганлигини Qalampir нашри маълум қилмоқда.

    Агентлик хабарида айтилишича, бозор ўрнида “Яшнобод инновацион технопарки” қурилади. Бозорнинг ярим ҳудуди Вазирлар Маҳкамасининг 2 сентябрдаги “Тошкент шаҳри Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан “Яшнобод инновацион технопарки дирекцияси” ДУК ташкилотига берилган.

    Шу муносабат билан собиқ бозорнинг 7,5 гектар майдонида миллий ва халқаро мутахассислар томонидан илмий инновацион ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

    Ушбу технопарк резидентларига 10 йилга солиқ имтиёзлари ва 7 фоизлик кредитлар олиш имконияти берилади.