22:25 / 23.09.2017
5 731

Бош вазир йилига 5 млрд куб метр газ қазиб олувчи конни ишга туширди

Бош вазир йилига 5 млрд куб метр газ қазиб олувчи конни ишга туширди
22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперов Ҳисор фойдали қазилмалар гуруҳининг тантанали ишга тушириш маросимида иштирок этди.

“Жануби-ғарбий Ҳисор” лойиҳаси доирасида йилига 4,4 миллиард куб метр газ қазиб олиш қувватига эга мажмуа ҳамда олтита газ тўплаш пунктининг ўрнатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, “ЛУКОЙЛ” компаниясининг хорижда амалга ошираётган лоийҳаларида қазиб олган газининг ярми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

2017 йилнинг сентябрь ойи ҳолати бўйича “ЛУКОЙЛ” бошқаруви остида Ўзбекистонда 45 миллиард куб метр газ қазиб олинган.

Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир йилига 5 млрд куб метр газ қазиб олувчи конни ишга туширди