15:05 / 25.09.2017
6 788

Ғишт заводидан 62 млн. сўмлик нима ўғирлаш мумкин?

Ғишт заводидан 62 млн. сўмлик нима ўғирлаш мумкин?
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ички ишлар органлари ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари сабабли содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.

Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 8 сентябрь куни номаълум шахслар Чиноз тумани Олмазор қўрғони ҳудудида жойлашган “Magnat perfect brick” МЧЖга тегишли ғишт ишлаб чиқариш заводидан жамият балансида турган умумий нархи 62 миллион 600 минг сўмлик товар-моддий бойликларини ўғирлаб кетган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни шу заводда ишловчи: Т.К., Д.И. ва С.Э.лар томонидан содир этганлиги аниқланган.

Жиноятчилар жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланиши таъминланмоқда.

Жиноят иши юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғишт заводидан 62 млн. сўмлик нима ўғирлаш мумкин?