12:08 / 27.09.2017
6 040

32 ёшли йигит келишмовчилик натижасида нафақахўр эркакка тан жароҳати етказди

32 ёшли йигит келишмовчилик натижасида нафақахўр эркакка тан жароҳати етказди
Оққўрғон туманида, 11 сентябрь куни соат 13.00 ларда, Оққўрғон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Турсунмат Вохидов (исм-фамилияси ўзгартирилган) уйи олдида ўзаро жанжаллашиб, шу маҳалладоши, нафақаҳўр, 1952 йилда туғилган Дадажон Норметовни қўли билан уриши натижасида у бош қисми билан ерга йиқилган. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда «Тошкент вилояти ИИБ» хабар берди.

Дадажон Норметов кома ҳолатида бўлганлиги сабабли муомалага кира олмаслиги, бош қисмига оғир жароҳат етганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Турсунмат Вохидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 32 ёшли йигит келишмовчилик натижасида нафақахўр эркакка тан жароҳати етказди