16:21 / 27.09.2017
7 070

Тошкент яқинида юз берган мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Тошкент яқинида юз берган мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
Куни кеча Зангиота туманидаги “Қуёшли” ("Солнечный") бозори яқинида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб ёзади «Даракчи» нашри.

Мерседес русумли енгил автомобиль "Термиз - Тошкент" трассасининг 821-километрида катта тезликда йўлларни ажратиб турувчи тўсиққа бориб урилди ва қарама-қарши йўлга чиқиб кетди, қарама-қарши йўлда эса Isuzu юк машинаси билан тўқнашув содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Мерседеснинг ҳайдовчи ва икки нафар йўловчиси касалхонага кетишда вафот этди. Юк машинасининг йўловчиси жабрланмади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент яқинида юз берган мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди