21:42 / 27.09.2017
5 929

Президентнинг Facebook’даги саҳифаси расмий статусни олди

Президентнинг Facebook’даги саҳифаси расмий статусни олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий мақом берилди.

Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Facebook томонидан берилган расмий статус вазирлик вакилларининг Facebook компанияси билан бўлган учрашувда эришилган келишувга асосан берилган. Бугун, 27 сентябрдан бошлаб Президентнинг саҳифаси компания томонидан текширилиб, кўк рангдаги белги билан унга расмий статус берилганини айтган.

Ушбу статус Президент фаолиятига доир ахборотларни янада кенг жамоатчиликка тарқатишга ҳамда уни турли бошқа норасмий аккаунтлардан фарқлаб, қидирув жараёнларида айнан биринчи бўлиб расмий сахифани кўрсатишга имкон беради.

Расмий саҳифага қуйидаги линк орқали ўтишингиз мумкин бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги делегацияси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган “Кремний водийси”да бўлиб, бу ерда фаолият олиб борувчи етакчи компаниялар билан музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президентнинг Facebook’даги саҳифаси расмий статусни олди