12:39 / 29.09.2017
8 803

Андижонда эркак ўз хотинини ўлдирди

Андижонда эркак ўз хотинини ўлдирди
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 22.30 ларда, Андижон туманидаги Жумабозор МФЙ, Бўтақора кўчасида 1 нафар фарзанди бор уй бекаси Қ.Ҳ.К.нинг (1975 йилда туғилган) жасади топилди.

Суд-тиббий экспертизасининг ташхисига кўра, фуқаро қаттиқ тўмтоқ жисм билан қисилиши оқибатида келиб чиққан механик асфекция натижасида вафот этган. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Ҳ.Қ.нинг турмуш ўртоғи Қ.Ҳ.М. (1975 йилда тугилган) содир этгани аниқланди. У вилоят ИИБ ЖКБ ҳамда ГТПХ ва ЖТСБ 2-отряд ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида ушланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида Андижон шаҳар ИИБ ВСХга жойлаштирилди.

Ҳозирда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда эркак ўз хотинини ўлдирди