23:20 / 02.10.2017
9 080

Аввал Spark, кейин Nexia уриб юборган аёллар вафот этди

Аввал Spark, кейин Nexia уриб юборган аёллар вафот этди
29 сентябрь куни соат 19:20 ларда Юнусобод туманида жойлашган Тошкент ирригация ва мелиорация институти ётоқхонаси қаршисида ЙТҲ содир бўлди.

1988 йилда туғилган ҳайдовчи йигит Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, икки нафар пиёдани уриб юборган. Қаттиқ зарб натижасида улар қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомашинага урилганлар. ЙТҲ оқибатида 22 ва 30 ёшли аёллар Тошкент тиббиёт академиясида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аввал Spark, кейин Nexia уриб юборган аёллар вафот этди