Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш учун қинғир усулларни қўллашга тайёр бўлган ҳамда ушбу ишни амалга оширишга кўмаклашмоқчи бўлган айрим фуқаролар қўлга олинди, деб хабар қилaди Qalampir.uz.
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан йўл қўйилган фуқароларни катта миқдордаги маблағ эвазига ноқонуний равишда доимий рўйхатга қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.
Яшнобод ИИБ МФР бўлимида ёрдамчи сифатида ишлаган бир нечта ходимлар ўнлаб фуқаролардан доимий рўйхатга қўйиш учун 3000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул олган. Паспорт бўлимининг қатъий ҳисобида турувчи муҳр ва штамплардан фойдаланиб, фуқароларнинг паспортига яширин равишда муҳр ва штамп босиб, доимий рўйхатда тургани ҳақида сохта маълумотлар киритган.
Уюшган гуруҳ аъзолари ва уларга пул маблағларини берган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, жиноят ишидан етказилган зарар 188 миллион сўм деб баҳоланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди