12:02 / 07.10.2017
5 996

Башоратчиси Каролина Мария Гамбия 2018 йили дунё аҳли иқтисодий инқирозга юз тутишини башорат қилди…

Башоратчиси Каролина Мария Гамбия 2018 йили дунё аҳли иқтисодий инқирозга юз тутишини башорат қилди…
Мария 2014 йили башорат қилгандики, Россияга қарши дунёнинг кўзга кўринган давлатлари уруш хавфини солади, шу мақсадда ҳар хил сиёсий ўйинлар ўйлаб топишади, шу йўл билан Россия инқирозга юз тутишидан умидвор бўлишади. Аммо ундай бўлмайди. Россия тез орада оёққа туриб, ёвларни сукут сақлашга мажбур этади…

Бугун ўша башоратини давом эттирган ҳолда, Мария Гамбия 2018 йили дунёнинг деярли барча давлатлари иқтисодий инқирозга юз тутишини айтиб ўтди. Аммо Россия эмасмиш. Россия аксинча таназзулга юз тута бошлаган давлатларга ёрдам қўлини чўзармиш. Шу билан бир қаторда сўзини ҳам ўтказармиш. Лекин ҳеч бир давлатга ёмонлик, ёвлик қилмасмиш. Бунинг ўрнига маънавий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлармиш. Бунга ҳеч ким халал бера олмасмиш…

Ҳа, бу башоратга дунёнинг кўплаб мутахассислари ишонишмоқда. Улар Ванга ва у каби маълум-у машҳур башоратчилар ҳам ўз даврида шу тахлит башоратларни кенг омма эътиборига ҳавола этганини ёдга олишмоқда. Албатта, башоратлар ўз йўлига. Нима қилмасин, нима дейишмасин, қанча чиранишмасин, барибир Оллоҳнинг хоҳиши бўлади. У қудратли ва бандалар Яратганнинг қули! Қулларнинг ҳаёти ва келажаги эса фақат Оллоҳнинг инон-ихтиёрида!

Иншооллоҳ, кейинги йил ҳам бу йилгидан-да файзлироқ, баракалироқ, сокинроқ кечсин! Кўр-кўрона қилинган башоратлар ер остидангина жой олсин! Бандаларнинг юзи янада ёруғ бўлсин!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Башоратчиси Каролина Мария Гамбия 2018 йили дунё аҳли иқтисодий инқирозга юз тутишини башорат қилди…