12:48 / 09.10.2017
8 267

Шавкат Мирзиёев номидан уйли бўлган фуқаро давлат ҳисобидан шахсий машина ажратишларини сўраб порталга ёзди

Шавкат Мирзиёев номидан уйли бўлган фуқаро давлат ҳисобидан шахсий машина ажратишларини сўраб порталга ёзди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронидан мурожаат келиб тушди, деб ёзади Дарё нашри. Мурожаат матни Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида эълон қилинган.

Унда мурожаат муаллифи 2-гуруҳ ногирони экани, бу йил унга Президент Шавкат Мирзиёев номидан уй ажратилгани, бунинг учун миннатдор эканини билдирган. Айни вақтда, машина ҳайдашга қизиқишини ҳам билдирган.

«Аммо машина олиш учун менда шароит йўқ. Менга давлат ҳисобидан машина берилишини истайман. Бу масалада Денов тумани ҳокимлигига мурожаат қилдим, аммо машина ажратилмаслигини айтишди. Менинг Сиздан илтимосим, ушбу масала юзасидан амалий ёрдам беришингизни сўрайман», — деб ёзади мурожаат муаллифи.

Фуқаронинг бу мурожаати матни сурати «Халқ билан мулоқот» ҳеч бир изоҳсиз эълон қилинган. Мазкур мурожаат гуруҳда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев номидан уйли бўлган фуқаро давлат ҳисобидан шахсий машина ажратишларини сўраб порталга ёзди