18:58 / 09.10.2017
24 239

«Супер контракт»дагилар​ учун ўқиш қачон бошланади?

«Супер контракт»дагилар​ учун ўқиш қачон бошланади?
2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида​»ги 393-сонли қарори қабул қилинганди.

Унга кўра, абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилиш тартибига ойдинлик киритилган. Соддароқ қилиб айтганда, «супер контракт» амалиётини жорий этиш жараёни қарор бандлари билан аниқ ифодалаб берилган.

2017/18 йилги давлат қабул имтиҳонларида етарли балл тўплай олмай, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар оширилган ставка бўйича контракт-тўлов суммасини тўлашга рози бўлса, ўқиш истагини билдирган олийгоҳ ҳузурида ташкил этилган Қабул комиссияга мурожаат этиб, ёзма ариза киритиши сўралади. Эслатиб ўтамиз, ариза топшириш муддати эртага, 10 октябрь куни якунига етади.

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади ҳамда белгиланган санадан сўнг қўшимча қабул бўйича натижалар эълон қилинади.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz нашрига маълум қилишича, оширилган ставка контракт-тўлови бўйича ўқишга қабул қилинган талабалар рўйхати жорий йилнинг 30 октябрь куни эълон қилинади ва шундан бошлаб ўқишни тўлақонли бошлаши мумкин.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Супер контракт»дагилар​ учун ўқиш қачон бошланади?