8 октябрь куни Москва шаҳрининг “Синдика” савдо мажмуасида йирик ёнғин рўй берди. Қурилиш савдо мажмуасида юзага келган ёнғин бир зумда бир неча ўн минглаб квадрат метр майдонни қуршаб олди.
Ёнғин оқибатида бир неча киши жабрланди. Минглаб кишилар эвакуация қилинди. Кейинчалик ўт ўчирувчилар томонидан олов бартараф этилди.
Умумий ҳисобда 55 минг квадрат метр майдон олов ичида қолган. Бинонинг бир қисмида том қулаб тушган, икки қаватли савдо марказининг девори ҳам вайрон бўлган.
Мазкур ёнғин оқибатида бозорда 6 киши бедарак йўқолган. Улар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда “Пятый канал” хабар берди. Улар олов ичида бўлган бинонинг ичкарисида қолиб кетганликлари тахмин қилинмоқда.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади