13:00 / 10.10.2017
7 760

Видео: МХХ ва прокуратура валютафурушни уйида қўлга олди

Видео: МХХ ва прокуратура валютафурушни уйида қўлга олди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётган шахс қўлга олинди.

Фуқаро Бахтиёр Тожиев ўзи яшаётган хонадонда ноқонуний валюта олди-соттиси билан шуғулланиш учун махсус “яма” ташкил этиб, мўмай даромад ортиши мақсадида валюта маблағларини айирбошлаш билан шуғулланиб келган.

Навбатдаги мижоздан 100 АҚШ долларини 807 минг сўмга сотиб олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Бундан ташқари, Бахтиёр Тожиев қонунга ҳилоф равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланиши ва хонадонидаги барча пуллар ўзига тегишли эканини тан олди.

Тадбир давомида ушбу хонадонда ноқонуний муомалага киритишга мўлжалланган 268 млн 357 минг сўм, 1100 Евро ва 19 минг 104 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Барча маблағларни қўшиб ҳисоблаганда жами 424 млн 201 минг 864 сўм миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу иш юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
[media=https://youtu.be/lw88qxMDav4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: МХХ ва прокуратура валютафурушни уйида қўлга олди