19:20 / 11.10.2017
7 070

Ўзбекистонда уй ҳайвонларини рўйхатга киритиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда уй ҳайвонларини рўйхатга киритиш мажбурий бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, уй ҳайвонларининг идентификацияси, рўйхатга киритилиши ва олиниши тартиби белгиланди.
Ҳужжатга кўра, уй ҳайвонига турига қараб алоҳида рақам берилади (бирка, марка, жетон, чип), ҳайвонлар тўғрисидаги маълумот махсус базага киритилиб, ветеринар паспорти берилади. Ҳужжат 2018 йилнинг 1 январида кучга киради.

Ҳайвонлар идентификацияси учун маълум бир тўлов киритилади. Тўловнинг ҳажми ва шартлари Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланади.

Ҳужжатда белгиланганидек, чорва ҳайвонлари, жумладан қўй, эчки ва туяларнинг болалари туғилганидан 14 кун ўтиб рўйхатга олинади, от ва эшак боласи 4 ойлик муддатдан, чўчқа болалари бир ойлик муддатдан, кучук ва мушуклар 3 ойлигидан рўйхатга киритилади.

Ҳайвонни сотиб олиш вақтида (ёки қабул қилиш) 7 кун ичида тегишли давлат ветеринария хизматига мурожаат қилиб, жониворни рўйхатга киритиб қўйиши керак.

Ҳужжатда, нафақат уй ҳайвонларини парваришлаш, балки кўча ҳайвонларини тутиш ва парваришлаш, жониворлар эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда уй ҳайвонларини рўйхатга киритиш мажбурий бўлади