20:45 / 11.10.2017
6 269

МДҲ саммитида муҳокамалар кенгайтирилган тарзда бошланди

МДҲ саммитида муҳокамалар кенгайтирилган тарзда бошланди
Аввал хабар берганимиздек, МДҲ саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.

Давлат раҳбарлари учрашувидан сўнг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги учрашувлари ўтказилиб, ундан кейин давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттиришга киришди.

Мажлисда МДҲ мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилиниши белгиланган эди.

МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни “Китоб йили”, 2020 йилни “1941–1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили”, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МДҲ саммитида муҳокамалар кенгайтирилган тарзда бошланди