Воронежда яшовчи икки Ўзбекистон фуқароси инсон савдоси билан боғлиқ жиноий иш иштирокчисига айланди, деб хабар берди Кун нашри.
39 ёшли эркак ва унинг 29 ёшли турмуш ўртоғи кичик қизини сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.
Тергов версиясига кўра, жорий йилнинг 8 сентябрида аёл қиз фарзандли бўлган, бироқ уни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаган.
Куни кеча кечқурун жуфтлик нотаниш одамларга 30 минг рублга сотмоқчи бўлди. Бироқ улар ўзларининг ғаразли ниятларини охиригача амалга ошира олишмади, зеро полиция ходимлари уларни назорат қилаётган бўлган.
Манбага кўра, Ўзбекистон фуқаролари РФ ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми, 127-модда 2-қисмининг "б, з" бандлари бўйича айбланмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?