08:30 / 12.10.2017
9 223

Мия ҳажми — яхши хотира, узоқ умр кўриш гаровими?

Мия ҳажми — яхши хотира, узоқ умр кўриш гаровими?
Маълумки, аксарият ҳолларда ҳайвонларнинг жуссаси катта-­кичиклигига қараб ўрта умр кўриш ёши ҳам ўзгариб боради.

Биологлар ҳар бир тур ҳайвоннинг ёшини одамзод ўйлаб топган йил саналари (табиат фаслларининг алманишуви билан эмас) бўйича эмас, уларнинг эмбрионал даврига қиёслаб ҳисоблашни маъқул кўришади.

Масалан: буғозлик даври 24 кун бўлган қуён болалари туғилгандан сўнг ҳар 24 кунда бир ёшга тўлади.

21 кунда тухумдан очилган жўжалар ҳар 21 кунда бир ёшга тўлади, 6 ойда дунёга келадиган сут эмизувчи ҳайвоннинг (қўй, эчки) умрини 6 ойга бўлиб, неча ёшга кирганини аниқлаш мумкин ва бу нисбий ҳисоб.

Агар бу нисбатни ўзимизнинг умримизга қиёсласак, ҳар 7 ёки 9 ойда (ҳомиладик давримиз) 1 ёшга тўлган бўламиз.

Америкалик олимларнинг фикрича, ўртача умр кўриш ёши (турлараро) бош мия ҳажмининг катталигига боғлиқ экан.

Ривожланган мия катта яримшарлари ва турли вазифаларни бажарувчи бошқа мияларнинг йириклиги — организмга кўп яшашга имкон берар экан...

Бир томондан бу илмий тахмин тўғридай... Негаки, жуссаси бир неча тонна келадиган йирик ҳайвонларнинг бош мия ҳажми нисбатан кичикроқ бўлади.

Масалан, 400–600 кг тош босадиган акуланинг бош мияси бир ҳовуч... Китники ҳам (нисбатан) шу атрофида.

Фақат айрим туёқли қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, бундан ташқари баъзи бир турга мансуб маймун турларининг (приматларнинг) бош мия ҳажми нисбатан каттароқ.

Иккинчи томондан, бу илмий хулоса нотўғридай. Негаки, айрим одамларнинг мияси қовоқдай бўлади-ю...

Келинг, яхшиси бу хулосалардан тийилиб, бошқа қизиқарли маълумотлар билан танишсак.

Фақат бир нарсага келишиб олайлик, одам ва унинг жисмоний ҳамда руҳий олами билан боғлиқ янгиликларни, қизиқарли маълумотларни ўрганаётганимизда унга нисбатан “одам” деб эмас, “инсон” деб мурожаат қилайлик.

Масалан, “одам организми” деганимизда унинг тана аъзолари ҳақидаги маълумотлар “чегарасидан” чиқа олмай қолишимиз мумкин...

Қачонки унга “инсон организми” деб мурожаат қилсак, унинг руҳияти, биз билиб-билмаган хусусиятлари ҳақида сўз юритишга ҳақлимиз.

Инсон хотираси бўйича қизиқарли маълумотлар
  • Тез мутолаага нисбатан секин мутолаа қилиш —киши кўзини кўпроқ толиқтирар экан. 95% ўқувчилар жуда секин: минутига 180–200 та сўз ўқишади, бу эса китобнинг бир бетини ўқиш учун 1,5–2 минут вақт сарфлаш дегани;
  • Маъруза ўқиш тезлигида (секинроқ) овоз чиқариб ўқиб берилган маълумотнинг 60% и ёдда қолар экану айрим маълумотлар хотирада узоқ вақт сақланиши мумкин экан. Сухандон ўқиш тезлигида (нисбатан тезроқ) узатилган маълумотнинг 80% и эсда қоларкану, жой номлари, терминлар деярли тез унутиларкан. Шунинг учун сўзлаганда ўрта тезликда гапириш, жумлаларнинг тўғри тузилишига эътибор бериш, талаффузнинг равонлиги­ю айрим сўзларга урғу бериб, кишининг ёдида қолиши учун алоҳида мимик қиёфалар билан ифода этиш мақсадга мувофиқ;
  • Бонапарт Напалеон (1769–1821 йиллар, француз давлат арбоби, қўмондон, император) минутига икки мингта сўз ўқий олган (тахминан 12 мингта ҳарф);
  • Оноре де Бальзак (1799–1850 йиллар, француз адиби) ярим соатда 200 бет китоб ўқий олган ва мутолаадан олган маълумотларини қийналмасдан сўзма­сўз такрорлаб бера олиш қобилиятига эга бўлган;
  • Александр Николаевич Рубакин (1862–1946 йиллар, рус китоб тарғиботчиси, кутубхоналар бўйича мутахассис, ёзувчи) ҳаёти давомида 250 мингга яқин китоб мутолаа қилган;
  • Македониялик Александр (Буюк Александр III, эрамиздан аввалги 356–323 йиллар, Македония қироли, қўмондон, йирик империя асосчиси) ўзининг 30 минг аскарини бир нигоҳ ташлашидаёқ таниган;
  • Генрих Шлиман (1822–1890 йиллар, машҳур немис археологи) ўзи ишлаб чиққан дастур бўйича жуда кўп тилларни ўрганган ва тажрибаси шу даражага етганки, навбатдаги чет тилини 6–8 ҳафтада ўзлаштириб олган;
  • Моҳир йўнувчи­чилангар металл буюм сиртидаги 0,6 микрон ёриқни ҳам бир қарашда илғай олади;
  • Тўқимачилик саноатининг моҳир устаси қора рангнинг 100 дан ортиқ бангбаранглигини (оч­тўқлигини) ажрата олади;
  • Вольфганг Амадей Моцарт (1756–1791 йиллар, австрялик бастакор, Вена мумтоз мактабининг ёрқин намояндаси) Ватиканда руҳонийлар томонидан ижро этилган (узоқ давом этган) Аллегро композициясини бир марта эшитгач, ўша куни тундаёқ мазкур куйнинг нотасини бирга­бир тарзда қоғозга туширади.

Ана шунақа!

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мия ҳажми — яхши хотира, узоқ умр кўриш гаровими?