11:21 / 12.10.2017
7 011

24 миллион сўм зарар келтирган 2 сирдарёлик овчи ҳақида

24 миллион сўм зарар келтирган 2 сирдарёлик овчи ҳақида
Сирдарё вилоятида ўтказилган тадбирда ноқонуний балиқ овлаш ҳолатига дуч келинди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси хабар берди.

Сирдарё вилояти Гулистон туманида истиқомат қилувчи А.Абдурахмонов ҳамда Н.Хасановлар Сирдарё дарёсининг Гулистон тумани, "Боёвут" жамоа хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида балиқ тутаётган пайтда Бионазорат инспекторлари томонидан тўхтатиб қолинди. Улар оддий қармоқ эмас, балки нафслари ҳакалак отиб, балиқни электр қармоқда ушлашга аҳд қилган эдилар. Текширувлар натижасида жами 12 дона балиқ овланганлиги маълум бўлди.

Табиат неъматларига беписандлик билан қараш, уларни асраб-авайламаслик умумий ҳисобда 24 413 325 (йигирма тўрт миллион тўрт юз ўн уч минг уч юз йигирма беш) сўм миқдорида зарар етказилишига олиб келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 24 миллион сўм зарар келтирган 2 сирдарёлик овчи ҳақида