19:38 / 14.10.2017
7 893

Энди Ёшлар иттифоқи аъзолари пойтахтга доимий прописка қилинади

Энди Ёшлар иттифоқи аъзолари пойтахтга доимий прописка қилинади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 11 октябрь куни “Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида”ги ВМ-813-сонли қарори имзоланди.

Унга мувофиқ, эндиликда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида самарали меҳнат қилган фидойи ёшлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий пропискага эга бўлишлари мумкин.

Қайд этиш жоиз, мазкур қарор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан “Ёшлар” уйларидан бирини сотиб олиш имкониятини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Ёшлар иттифоқи аъзолари пойтахтга доимий прописка қилинади