13:45 / 15.10.2017
6 621

Фото: Бадавлат араблар ов учун Навоийга келмоқда

Фото: Бадавлат араблар ов учун Навоийга келмоқда
Минглаб бадавлат араблар Навоий вилоятига ташриф буюрмоқда. Журналист Мақсад Жангиров Facebook’даги саҳифасида ёзишича, уларни бу ерда ов ўтказиш имконияти ўзига жалб этмоқда, деб ёзади Кун нашри.

«Навоийга минглаб бадавлат араблар ўз «жип»лари билан севимли машғулоти — лочин ови учун келишмоқда», — деган у. Постга суратлар илова қилинган.

Журналист араблар Навоийда ўзлари учун махсус база қургани, база ҳудудида улардан бошқа деярли ҳеч ким бўлмаслигини қўшимча қилган.

«Бу ишқибозлик учун улар катта миқдорда пул тўлашади, бу эса давлатга фойда келтиради», — деган Жангиров.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фото: Бадавлат араблар ов учун Навоийга келмоқда