10:43 / 17.10.2017
3 907

Урганчлик юк машина ҳайдовчиси қўшнисини босиб кетди...

Урганчлик юк машина ҳайдовчиси қўшнисини босиб кетди...
Атрофдагиларнинг оғирини енгил қилиш ҳар бир шахснинг юксак фазилат эгаси эканидан дарак беради. Бироқ ҳар бир ҳаракатни ўйлаб, эҳтиёткорлик билан амалга ошириш, хавфсизлик чораларини кўриш муҳим ҳисобланади.

“Қош қўяман, деб кўз чиқарган”, аниқроғи бировга яхшилик қиламан деб бехосдан унга зарар етказиб қўйган кишилар ҳақида эшитгансиз. Худди шундай ҳолат Хоразм вилоятида содир бўлди...

15 октябрь куни Урганч туманида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қурбанов ўзига тегишли бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасида қўшниси 1940 йилда туғилган Б.Тожимовнинг шоли сомонини даладан уйига олиб келишда кўмаклашмоқчи бўлади.

Автомашинага сомон ортиш жараёнида, ҳайдовчи орқага ҳаракатланиш пайтида эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги боис, автомашина орқасида турган қўшнисини босиб ўтади. Натижада 77 ёшни қаршилаган отахон олинган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганчлик юк машина ҳайдовчиси қўшнисини босиб кетди...