Хоразм вилояти Хонқа туманида содир бўлган машъум воқеа эшитган-кўрганни қалбини ларзага солади. Ака-укаларнинг фарзандлари ўртасида содир этилган жиноят — қариндошлар орасида меҳр-оқибат кўтарилиб бораётганини кўрсатди.
Туманда яшовчи 1970 йилда туғилган Х.Д.нинг қизи 1999 йилда туғилган коллеж ўқувчиси Ю.Д. 12 октябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган…
Уни топишда ёрдам беришларини сўраб, туман прокуратурасига қилган мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тузилган тергов-тезкор гуруҳи томонидан қидирув-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Қидирув-суриштирув ишлари тезкор ходимларни мурожаат қилган шахснинг укасиникига томон бошлади. Уй ва унинг ёрдамчи хоналарини кўздан кечирган тезкор ходимлар уй полининг тагидан бўйин қисмидан буғиб ўлдирилган 18 ёшли қизнинг жасадини топишди!
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида, ушбу қиз амакисининг уйига сув олиш учун келганида, амакисининг ўғли, ўзи билан бир коллежда таҳсил олувчи, 1999 йилда туғилган Ю.Ж. уйда бошқа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўз амакисининг қизига ташланган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.
Қиз унга қаршилик кўрсатиб, унинг жирканч ишини барчага маълум қилишини айтиб, ёрдам сўраб бақирган. Ўзининг кирдикорини яшириш мақсадида жиноятчи қизни бўйнидан бўғиб ўлдирган ва жасадини полнинг тагига яширганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?