Click орқали ўғрилик қилган қиз қўлга олинди

  • Жамият
  • 18-10-2017, 11:39
  • 872
  • Click орқали ўғрилик қилган қиз қўлга олинди
    Фарғона шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган, “АЗОТ” ОАЖда ҳисобчи бўлиб ишловчи Б.Д. ўзи билан бирга ишловчи М.Н.нинг пластик карточкасидаги 1 миллион 500 минг сўм пулини “Click” тизими орқали яширин равишда ўғирлаб олган. Бу ҳақда Kun.uz га Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берган.

    Ушбу жиноят М.Н.нинг ИИБга ёзган аризасига асосан олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида фош этилди.

    Ҳозирда ушбу жиноятни содир этган Б.Д.га нисбат жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.