Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Бухорога ташрифи чоғида этник чечен бўлган кекса аёл — Бука Умаева билан учрашди, деб ёзади «Uznews.uz».
Қодировнинг «Telegram»даги расмий каналида маълум қилинишича, аёл Ўзбекистонда 50 йиллардан буён яшайди. Тарихий ватанидан геноцид даврларида ҳайдаб чиқарилган.
Рамзан Қодировнинг ташрифи ҳақида хабар топгач, Бука Умаева уни кўриш учун атайлаб етиб келди. Суҳбат чоғида аёл Рамзан Қодиров билан келаси ёзда ҳам учрашиш истагини билдирди.
«У тайёрлигини билдириши билан уни, албатта, Чеченистонга олиб келаман. Ахир биз айнан ота-оналаримиздан, уларнинг иродасидан, ватанига, халқига бўлган меҳридан ҳаётимиз учун қарздормиз», — деб ёзди Чеченистон раҳбари. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди