16:01 / 18.10.2017
10 048

Ёшлар иттифоқининг айрим ходимларига автокредит ажратилади

Ёшлар иттифоқининг айрим ходимларига автокредит ажратилади
2017 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходимларини моддий рағбатлантиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори имзоланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Унга кўра, “Асака” акциядорлик-тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар иттифоқи Кенгаши раисига, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари раисларига ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ходимларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан такдим этилган рўйхатлар бўйича, “Спарк” ёки “Дамас” русумли автотранспорт воситалари сотиб олиш учун кредитлар ажратиши белгиланди.

Кредитлар қуйидаги шартлар асосида берилади:

кредитни бериш муддати - 10 йилгача;

дастлабки бадал суммаси - сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;

фоизли ставка миқдори — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасидаги амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси микдорида;

кредит бўйича таъминлаш — автотранспорт воситаси чиққунгача ва у кафолат бўйича расмийлаштирилгунгача, кредитни қайтариш юзасидан мажбуриятларни қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда, кредит бўйича сотиб олинаётган автотранспорт воситаси кафолати;

фоизларни ҳисоблаб ёзиш, асосий қарзни ва кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш, ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлаш бўйича уч ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, банк ҳисоб-китоб методи бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ходимларининг реал эҳтиёжини уларнинг кредитга автотранспорт воситаси сотиб олишга бўлган хоҳишлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда сотиб олиш учун зарур бўлган автотранспорт воситалари миқдорини аниқлаш юзасидан рўйхатлар тузади.

Шунингдек, мазкур рўйхат асосида “Ўзавтосаноат” АЖ улар томонидан “Асака” акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқи тизимида самарали меҳнат қилган фидойи ёшлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий пропискага эга бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилан эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёшлар иттифоқининг айрим ходимларига автокредит ажратилади